Шавкат Мирзиёев БМТ конференциясида 140 нафар давлат раҳбарлари орасида биринчилардан бўлиб нутқ сўзлайди

СИЁСАТ 01.12.2023, 11:59
Шавкат Мирзиёев БМТ конференциясида 140 нафар давлат раҳбарлари орасида биринчилардан бўлиб нутқ сўзлайди

Аввал хабар қилганмиздек, ЎзбекистонПрезиденти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённинг таклифига биноан 30 ноябрь – 2 декабрь кунлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши масалалари бўйича конференциясида иштирок этиш учун Дубай шаҳрида бўлади.

Бугун, 1 декабрь куни Бугун Шавкат Мирзиёев Дубай шаҳрида БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференциясида нутқ сўзлайди.

Маъулм бўлишича, 140 дан ортиқ давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этаётган конференциянинг кун тартибига кўра, Ўзбекистон Президенти катта тадбирнинг кириш қисмида, аниқроғи БАА, Саудия Арабистони, Миср, Қатар каби давлат раҳбарларидан кейин ўнинчи тартиб рақами остида чиқиш қилади. Ўзбекистонга Марказий Осиё давлатлари ичидан биринчи бўлиб сўз берилган.

Президентимиз ўз нутқида жуда муҳим ва долзарб масалаларга тўхтатилиши кутилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1