Yandex Go хизмати энди солиқ талабларини бажарган ҳолда фаолият юритади - Солиқ қўмитаси

ИҚТИСОДИЁТ 02.12.2023, 11:24
Yandex Go хизмати энди солиқ талабларини бажарган ҳолда фаолият юритади - Солиқ қўмитаси

Жорий йил 1 декабрдан бошлаб Yandex Go хизмати Ўзбекистон Республикаси ҳудудида солиқ резиденти – “Yandex Go UB” МЧЖ юридик шахс томонидан тақдим этилади. Бу ҳақда солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Шу кундан бошлаб Yandex Go хизмати ўз ҳисоб-китобларини Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талаблари асосида юритади, бирламчи ҳужжатларни ва солиқ ҳисоботларини тақдим этади ҳамда белгиланган солиқларни тўлайди.

Бу ҳақда Ridetech International B.V. Солиқ қўмитасини расмий хат орқали хабардор қилди.

Шу билан бирга, Yandex Go хизматини фискал маълумотлар оператори билан интеграциялаш бўйича ишлар якунланди.

Ўзини ўзи банд қилган шахслар ва юридик шахслар мазкур сервис ёрдамида ташиш хизматини кўрсатганда мижозларга фискал чек бериш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Шу тариқа, Yandex Go ўз фаолиятини қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш бўйича Солиқ қўмитаси томонидан қўйилган талабларни бажармоқда.

“Шунингдек, My Тахi ва Uklon хизматларининг фискал маълумотлар оператори билан интеграциялаш ишлари ҳам якунланганини маълум қиламиз.

Яқин кунларда улар орқали кўрсатилган ташиш хизматлари учун тўловларни фискаллаштириш кутилмоқда”, - дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1