Associated Press агентлигининг маълумот беришича, Анжелина Жоли ва Бред Питтнинг расман ажрашиши юзасидан бўлиб ўтаётган судда Бреднинг болаларга нисбатан қўпол муносабати бўлганлиги ўз тасдиғини топса, бу суд қарорига таъсир қилади, деб хабар берди, “Тass.ru” нашри.
Голливуд юлдузи Бред Питт суддан расман олти фарзандига рафиқаси Анжелина Жоли билан тенг равишда васийлик қилиш ҳуқуқини беришни илтимос қилди. Калифорния суди ходимлари Бред Питнинг адвокати жўнатган ҳужжатлар билан танишди. Унда ёзилишича, Анжелина Жолининг болалар у билан яшаши, отаси эса уларни бемалол кўришга келиши мумкинлиги ҳақидаги таклифи Бред Питга маъқул келган. Айни пайтда бу илтимос юзасидан ҳали бирор қарорга келингани йўқ. Анжелинанинг таъкидлашича, Бред болаларга ҳар доим қўпол муносабатда бўлган, аммо актёр буни тан олмади.
Калифорния суди эр-хотин ажрашганда суддан кейин уларга болаларга тенг васийлик қилиш ҳуқуқини беради. ОАВларнинг маълумот беришича, Анжелина ва Бред суд ҳукми чиққунга қадар бу масалада ўзаро келишлари лозим.
Анжелина Жоли Бред Питтнинг фарзандларига нисбатан баъзи бир қўпол ҳаракатларидан қўрққан ва олти фарзандининг хавфсизлигини ўйлаб, ажрашиш учун судга ариза берган. У суддан фарзандларини ўзининг қарамоғида қолдиришни, Бредни уларнинг тарбиясида иштирок этишдан четлатишни сўраган.
Анжелина Жоли ва Бред Питт 2014 йилнинг 23 август куни турмуш қурган. 52 ёшли Бред Пит ва 41 ёшли Анжелина Жолиларнинг олти фарзанди бўлиб, улардан уч нафари асраб олинган.
26.09.2021, 17:45
Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп? Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. Унга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жами 8 871 412 та оила...27.05.2021, 16:56
АОКАда “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.Анжуманда “Ўзбекистон Республикасида оила институтини 2030 йилгача янада мустаҳкамлаш концепцияси” мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида...20.11.2019, 14:21
“Актрисага шилқимлик қилинган, у эса юриб кетаётган юк машинадан ўзини ташлаган” Қашқадарё ЙҲХБ қўшимча баёнот берди.2019 йил 18 дан 19 ноябрга ўтар кечаси соат 02:20...14.11.2019, 18:36
Ўзбекистонда ФҲДЁ органлари ҳокимликлар тасарруфига ўтказилгач, фақатгина шаърий никоҳ билан яшаб келган 20 минг 350тадан ортиқ оила аниқланиб, уларнинг никоҳи қонунийлаштирилди.Бу ҳақда 13 ноябрь куни оила...