Москвада сўнгги 40 йилликдаги рекорд қор ёғди (видео)

ДУНЁ 04.12.2023, 11:19
Москвада сўнгги 40 йилликдаги рекорд қор ёғди (видео)

3 декабрь куни Москвада ёғган қор 40 йил аввал ўрнатилган кунлик рекордни янгилади, деди Phobos об-ҳаво марказининг етакчи мутахассиси Михаил Леус ўзининг Телеграм-каналида.

Москвада шаҳар базавий метеорология станциясининг маълумотларига кўра, 10 мм ёғингарчилик тушган, бу 1980 йилнинг шу кунидагидан 0,6 мм га кўп. Синоптикнинг қўшимча қилишича, янги рекорднинг аниқ қиймати Москва вақти билан 21:00 дан кейин маълум бўлади, чунки қор ёғишда давом этмоқда. Леус маълумотларига кўра, энг кўп ёғингарчилик, яъни 11 мм, Москва маркази ва Москва яқинидаги Долгопруднийга тўғри келмоқда. 

Москвадаги шаҳар йўл хизматлари 3 декабрь куни кучли қор ёғиши муносабати билан махсус режимда ишлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1