Улуғбек Рашитов ва Светлана Осипова Париж Олимпиадасида қатнашади

СПОРТ 04.12.2023, 12:57
Улуғбек Рашитов ва Светлана Осипова Париж Олимпиадасида қатнашади

Бутунжаҳон таэквондо ассоциацияси 3 декабрь куни янгиланган рейтингни эълон қилди.

Рейтингга кўра, ҳамюртларимиз Улуғбек Рашитов (-68 кг) ва Светлана Осипова (+67 кг) лицензия қўлга киритишди. 

Улуғбек Рашитов ўз вазнида 1-ўринни эгаллаб турган бўлса, Светлана Осипова 7-ўринни банд этди. Ушбу вазнда икки нафар Туркия, икки нафар Британия вакиласи бўлгани учун Осипова бешинчи лицензия соҳибасига айланди. 

Маълумот учун, Олимпиадада битта вазн тоифасида бир мамлакатдан бир нафар спортчи иштирок этиши мумкин.

Маълумот учун, ўзбекистонлик спортчиларда ҳали Якуний "Катта дубулға" мусобақаси, шунингдек 2024 йилги Осиё лицензион турнирларида Париж Олимпиадаси учун лицензиялар қўлга киритиш имконияти бор. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон спорт делегациясининг Париж Олимпиадаси учун лицензиялари сони 17 тага етди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1