1

Собирахон Шаҳобиддинова бокс бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлди

СПОРТ 04.12.2023, 18:41
Собирахон Шаҳобиддинова бокс бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлди

Арманистонда ўтаётган бокс бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати дастлабки финал жанглари якунига етди. Унда 4 нафар ҳамюртимиз олтин медал учун жанг қилишди.

Улар орасида +80 кг вазн тоифасида иштирок этган Собирахон Шаҳобиддинова ғалаба қозониб, жаҳон чемпионлигини қўлга киритган бўлса, қолган 3 боксчимиз мусобақани кумуш медал билан якунлади.

-48 кг: Мафтуна Мусурмонова — Анастасия Тюнина (Россия) 1:4
-75 кг: Мафтуна Янгиева — Екатерина Фролова (Россия) 0:5
+80 кг: Собирахон Шаҳобиддинова — Прачи Токас (Ҳиндистон) 5:0
-63 кг: Ҳикматилло Ўлмасов — Жон Маҳер (Ирландия) 1:4

Бугун яна 3 нафар боксчимиз чемпионлик учун рингга кўтарилади.

-57 кг: Севара Маматова - Вини (Ҳиндистон)
-60 кг: Ферузжон Саъдуллаев - Андраник Мартиросян (Арманистон)
+80 кг: Ислом Салиҳов - Ҳемант Сангван (Ҳиндистон)

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1