Ким Чен Ин аёлларини кўпроқ бола туғишга чақирди

ДУНЁ 04.12.2023, 22:30
Ким Чен Ин аёлларини кўпроқ бола туғишга чақирди

Ким Чен Ин бешинчи миллий оналар йиғилишида мамлакатда туғилиш даражаси пасаяётганидан хавотир билдирди, деб хабар бермоқда Корея марказий ахборот агентлиги. Давлат раҳбари буни ёшлар ўртасида “антисоциалистик хулқ-атвор муаммоси” ортиб бораётгани билан боғлади ва аёлларни “Партия, инқилоб ва мамлакат учун” имкон қадар кўпроқ бола туғишга чақирди.

Ким Чен Ин ўз нутқида нафақат кўп фарзандни дунёга келтирган қаҳрамонларга, етим болаларни парвариш қилаётган оналарга, Пхенян ва вилоят аёллар иттифоқи вакилларига миннатдорчилик билдирибгина қолмай, балки жорий йиғилиш “вазифалар”ни муҳокама қилиш учун зарурлигини ҳам таъкидлади. 

Таъкидланишича, йиғилганлар меҳр ва эътиқодга тўла "меҳрибон" отанинг мурожаатини йиғлаб тинглашган.

КХДР етакчиси туғилиш муаммосига биринчи марта эътибор қаратаётгани йўқ. У 2021 йил июнь ойида бўлиб ўтган “Оналар иттифоқи” конференциясида ҳам шу ҳақда гапирган.

Россия президенти Владимир Путин ҳам мамлакат оғир демографик муаммоларга дуч келганини таъкидлаб, кўп фарзандли бўлиш анъаналарига қайтишни маслаҳат берган эди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1