Қирғизистон энергетик ичимликлар бутунлай тақиқланади

ДУНЁ 05.12.2023, 08:52
Қирғизистон энергетик ичимликлар бутунлай  тақиқланади

Қирғизистон Жогорку Кенеш депутатлари энергетик ичимликларни тақиқловчи қонун лойиҳасининг концепциясини маъқуллади. Бу ҳақда 24.kg хабар берди.

Ижтимоий сиёсат бўйича қўмита йиғилишида “Қирғизистон Республикаси ҳудудига энергетик ичимликларни олиб кириш, ишлаб чиқариш ва сотишни тақиқлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Тақиқ ташаббускори Жогорку Кенеш депутати Улан Бакасов. У қонун лойиҳаси фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш ва энергетик ичимликларни истеъмол қилиш натижасида юзага келадиган оқибатларни камайтиришга қаратилганини айтди.

Унинг сўзларига кўра, энергетик ичимлик таркибида уч стакан кофе ва 14 ош қошиқ шакар мавжуд. Ижтимоий сиёсат бўйича қўмита раиси Винера Раимбачаеванинг айтишича, ўзининг тиббий амалиётида энергетик ичимликлар ичиш натижасида юрак хасталиги ҳолатлари кўп бўлган. У ҳозир қандли диабет билан касалланган болалар кўплигини билдирди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1