АҚШнинг Украина учун пули тугаяпти

ДУНЁ 05.12.2023, 09:21
АҚШнинг Украина учун пули тугаяпти

Оқ уй Конгрессга 2023 йил охиригача Украинага ёрдам бериш учун ажратиладиган ресурслар тугашини маълум қилди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

Оқ уй бошқарув ва бюджет бўлими раҳбари Шаланда Янг Конгресс раҳбарларига мактуб йўллади. Унда йил охиригача Украинага ёрдам кўрсатиш учун маблағ бутунлай тугаб қолиши ҳақида огоҳлантирилган.

“Бизда бу вазиятни енгиш учун сеҳрли молиявий қозон йўқ. Пулимиз ва деярли вақтимиз тугади. Ҳаракатсизлик Украинани жанг майдонида тиз чўктиради, бу нафақат Украинанинг ютуқларини хавф остига қўяди, балки Россия ҳарбийларининг ғалаба қозониш эҳтимолини ҳам оширади”, — деди Оқ уй вакили.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1