Қирғизистонда Гонконг гриппи билан касалланиш ҳолатлари қайд этилди

ДУНЁ 05.12.2023, 13:05
Қирғизистонда Гонконг гриппи билан касалланиш ҳолатлари қайд этилди

Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида Гонконг гриппи қайд этилди, дея хабар бермоқда Давлат санитария-эпидемиология назорати хизмати хабарига таянган Спутник.

Хабарда айтилишича, ҳозирда касалланишлар сони аниқ эмас. 

Мамлакатда ўтган ҳафтада Қирғизистонда 5737 нафар грипп ва ЎРВИ билан касалланиш ҳолатлари аниқланган, бу ўтган йилга нисбатан 1,7 баробар камдир. 14 ёшгача бўлган болалар энг кўп зарар кўрган (3858 та ҳолат).

  • Шифокорлар касал бўлмаслик учун оддий қоидаларга амал қилишни тавсия қиладилар:
  • ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш;
  • аксириш пайтида оғиз ва бурунни ёпиш;
  • мунтазам равишда қўлни ювиш, хонани вентиляция қилиш.

Маълумот учун, Гонконг гриппи тез ривожланиши билан ажралиб туради, биринчи эпидемия 1960 йилларнинг охирида Гонконгда қайд этилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1