Словакия бош вазири Украинага ҳарбий ёрдам беришдан воз кечди

ДУНЁ 05.12.2023, 14:56
Словакия бош вазири Украинага ҳарбий ёрдам беришдан воз кечди

Словакиянинг янги бош вазири Роберт Фико Украинага ҳарбий ёрдам беришдан воз кечди, деб хабар бермоқда Delfi интернет нашри.

Фико биринчи марта украиналик ҳамкасби Денис Шмигал билан телефон орқали суҳбатлашган. Словакия бош вазирининг аниқлик киритишича, у Украинага “давлат омборлари ва армиядан қурол ва ўқ-дорилар етказиб беришни истисно қилган”.

Ҳар икки бош вазир Facebook ижтимоий тармоғида суҳбат натижалари ҳақида постлар эълон қилди.

Фиконинг айтишича, у Украинадаги можаронинг ҳарбий ечимига ишонмайди, “чунки бу натижасиз кераксиз қон тўкилишига олиб келади”.

Ҳукумат раҳбари Словакия Украина қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт қилишни тақиқлашда давом этишини қўшимча қилган.

Шу билан бирга, Словакия Украинага миналардан тозалашда ёрдам беришга, бунинг учун махсус жиҳозлар беришга, шунингдек, энергетика соҳасида ҳамкорлик қилишга ва гуманитар ёрдам кўрсатишга тайёр, деган Фико.

Бош вазир, шунингдек, Братислава Украина ва Молдованинг Европа истиқболини қўллаб-қувватлашини, бироқ Ғарбий Болқон мамлакатлари билан бирга эканини таъкидлади.

Киев Словакия компанияларининг Украинани қайта тиклашнинг турли соҳаларида иштирок этишига ишонади, деди Шмигал.

“Мен Словакияга Украинанинг Европа нуқтаи назарини қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирдим. Бу ойда бўлиб ўтадиган Европа Иттифоқи етакчилари саммитидан ижобий қарорлар кутамиз”, - дея қўшимча қилди у.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1