Тошкентда ўта катта сиғимли электробуслар ҳаракати йўлга қўйилди

ЖАМИЯТ 06.12.2023, 11:01
Тошкентда ўта катта сиғимли электробуслар ҳаракати йўлга қўйилди

Бугун, 6 декабрь кунидан Тошкент шаҳрида ўта катта сиғимли электробуслар ҳаракати йўлга қўйилди. Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

Маълум қилинишича, Президентнинг 2023 йил 16 февралдаги 59-сонли қарорига асосан, Тошкент шаҳри учун харид қилинган 200 дона ўта катта сиғимли "King Long" русумли автобусларга ишлаб чиқарувчи завод - "Xiamen King Long United Automotive Industry Co., Ltd" томонидан бонус тариқасида қўшимча равишда 2 дона "King Long" электробуслари тақдим этилган.

Ҳозирги кунда, "King Long" русумли электробусларни тест синовларидан ўтказиш ҳамда ушбу электробусларни бошқарувчи ҳайдовчиларни ўқитиб махсус сертификатлар билан таъминлаш ишлари ниҳоясига етказилганлиги муносабати билан, мазкур ўта катта сиғимли электробуслар 2023 йил 6 декабрь кунидан бошлаб, Жамиятнинг "2-автобус саройи" филиалига бириктирилган 14-сонли "ТТЗ АШБ - Тошкент вокзали" автобус йўналишида хизмат кўрсатишни бошлади. 

"Ўта катта сиғимли электробусларнинг хизмат кўрсатиш даражаси юзасидан фикр ва мулоҳазаларингизни изоҳлардан кутиб қоламиз", - дейилади хабарда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1