1

Стадионда томошабин вафот этганлиги сабаб икки жамоа ўртасидаги ўйин 18-дақиқада тўхтатилди (видео)

СПОРТ 11.12.2023, 20:12
Стадионда томошабин вафот этганлиги сабаб икки жамоа ўртасидаги ўйин 18-дақиқада тўхтатилди (видео)

Ушбу холат Испания Ла Лигасининг 16-тури, “Гранада” — “Атлетик Билбао” учрашувида юз берди. Айрим манбаларда айтилишича “Атлетик” дарвозабони Унаи Симон трибунада бўлаётган вазиятга кўзи тушиб қолган ва бу ҳақда учрашув ён ҳакамига маълум қилган. 



Тез ёрдам бригадаси юрак хуружига учраган мухлисга тиббий ёрдам кўрсатишга ҳаракат қилган. Аммо, у стадионда жон берган.

Маълумотларга кўра, 1:0 ҳисобида, “Атлетик” ғалабаси билан тўхтатилган учрашув 11 декабрь, душанба куни якунланади. Бошланиш вақти тез орада эълон қилинади.

“Гранада” клуби эса аллақачон ижтимоий тармоқларида марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1