1

Аббос Файзуллаев дунёнинг энг яхши ёш футболчиси номинациясига даъвогар бўлди

СПОРТ 13.12.2023, 14:33
Аббос Файзуллаев дунёнинг энг яхши ёш футболчиси номинациясига даъвогар бўлди

Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси ҳамда Москванинг ЦСКА жамоаси аъзоси Аббос Файзуллаев 2003 йилда таваллуд топган футболчилар орасида 2023 йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиш учун номзодлар қаторидан жой олди. Бу IFFHS талқинига кўра тақдим этилди. 

Ушбу номинацияда ғолиб бўлиш учун дунёнинг 26 нафар футболчиси номзодлар қаторидан жой олди. Улар орасида Жуд Беллингем ("Реал"), Жамол Муциала ("Бавария"), Гави, Ламин Ямал, Алехандро Балде (барчаси "Барселона") ва бошқалар бор.

Маълумот ўрнида, ғолиб келаси йил январь ойида эълон қилинади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1