1

Аббосбек Файзуллаевнинг трансфер нархи 4 миллион еврога етди

СПОРТ 16.12.2023, 18:38
Аббосбек Файзуллаевнинг трансфер нархи 4 миллион еврога етди

Transfermarkt портали Россия Премьер-лигасида тўп сураётган футболчиларнинг трансфер нархини янгилади ва ЦСКА клуби ҳамда Ўзбекистон миллий жамоаси ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаевнинг баҳосини 4 миллион евро деб белгилади.

Файзуллаевнинг нархи ўтган йилнинг январь ойида 300 минг евро эди. Бир йилда унинг баҳоси қарийб 15 бараварга ошди. Шарҳловчиларнинг таъкидлашича, ЦСКАда икки марта ойнинг энг яхши ўйинчиси бўлиб, миллий жамоа сафида ЖЧ-2026 саралаш босқичида муваффақиятли ўйинлар кўрсатгани 20 ёшли Аббосбекнинг трансфер баҳоси ошишига сабаб бўлган.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, футбол тарихи ва статистикаси халқаро федерацияси куни кеча жаҳоннинг 2023 йилдаги энг яхши ёш ўйинчиси номзодлари рўйхатини эълон қилган ва 26 нафар даъвогар орасида Аббосбек Файзуллаевнинг номи ҳам қайд этилганди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1