1

Муроджон Аҳмадалиев нокаут эвазига ғалаба қозонди(видео)

СПОРТ 17.12.2023, 09:50
Муроджон Аҳмадалиев нокаут эвазига ғалаба қозонди(видео)

Иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифасида WBA ва IBF  йўналишларида собиқ жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев (12-1, 9КО) навбатдаги жангида ҳам муддатидан илгари ғалаба қозонди.

WBA чемпионлик камари учун элиминатор мақомидаги жангда у Кевин Гонсалесга (26-1-1, 13KO) қарши рингга чиқди. 

Муроджон аввалига 6 раундда рақибини икки маротаба нокдаун ҳолатига туширди. Саккизинчи раундда эса яна икки марта рақиб ерга қулади ва ҳакам жангни тўхтатишга қарор қилди.

Шу тариқа Муроджон ўзи бой берган чемпионлик камарига яна биринчи даъвогарга айланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1