1

АПЛ учрашувларнинг бирида футболчининг юраги тўхтаб қолди

СПОРТ 18.12.2023, 18:05
АПЛ учрашувларнинг бирида футболчининг юраги тўхтаб қолди

АПЛ 17-тури доирасида “Борнмут” ва “Лутон” учрашуви иккинчи бўлим 62-дақиқада нохуш воқеа туфайли тўхтатилди — меҳмонлар жамоаси сардори Том Локер ҳушидан кетиб қолди. 

Локер ҳеч қандай тўқнашувсиз газонга қулаганида дастлаб майдондаги футболчилар унинг олдига югуриб боришди ва захира ўриндиғидаги тиббиёт ходимларидан футболчига ёрдам бериш учун майдонга чиқишни сўраган. Шифокорлар Локерга шошилинч ёрдам кўрсатишга киришган.

Учрашув бош ҳаками Саймон Ҳупер ўйинни тўхтатди ва икки жамоа футболчиларини кийим алмаштириш хонасига олиб кетди. “Борнмут” жамоаси мухлислари рақиб ҳимоячисининг исмини айтиб, уни қўллаб-қувватлаб тушишди.

Футболчини замбилга ортган ҳолда майдондан олиб чиқиб кетишди, кўп ўтмай ўйинни қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди. “Лутон”нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида дарҳол қуйидагича изоҳ берилди: “Ўйинда танаффус юз берди. Том Локерга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Биз барчамиз сен биланмиз, Локс”.

Айрим манбаларда “Борнмут” шифокори Локер ўзига келгани ва саволларга жавоб қайтараётгани ҳақида айтганини хабар қилди. Ўйин вақтида футболчининг юраги уришдан тўхтаб қолгани маълум бўлди. 

Ўйин қолдирилганидан кейин жамоалар мухлисларга миннатдорчилик билдириш учун майдонга чиқишди. Бу вақтда трибуналар “Лутон” сардорининг фамилиясини айтиб уни олқишлашди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1