1

Ўзбекистон ва Россия етакчилари эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар

СИЁСАТ 27.12.2023, 10:10
Ўзбекистон ва Россия етакчилари эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар

26 декабрь куни Санкт-Петербург шаҳридаги МДҲ норасмий саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 5-7 октябрь кунлари Россияга амалга оширилган олий даражали ташриф якунида эришилган келишувларни рўёбга чиқариш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Товар айирбошлашнинг ўсиш суръатини сақлаб қолиш ҳамда истиқболли кооперация лойиҳаларини илгари суриш мақсадида яқин идоралараро мувофиқлашув ва амалий ҳамкорликни, шу жумладан икки мамлакат ҳудудлари даражасида таъминлаш муҳимлиги қайд этилди.

Минтақавий кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1