1

Ўзбекистонда бюджет ташкилотларнинг иш ҳақи нега кечикаётганига изоҳ берилди

ИҚТИСОДИЁТ 06.01.2024, 09:28
Ўзбекистонда бюджет ташкилотларнинг иш ҳақи нега кечикаётганига изоҳ берилди

Ўзбекистонда бюджет ташкилотларнинг ойлик маошлари кечикаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳолатга изоҳ берди. 

Маълум қилинишича, аввалроқ Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан буджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича "UzASBO-2" тизимига ўтиш муносабати билан тизимда айрим муаммо ва узилишлар кузатилаётгани тўғрисида хабар берилган.

Бугунги кунда ушбу носозликларни бартараф этиш юзасидан зарур чоралар кўрилди ҳамда "UzASBO-2"  тизими орқали буджет ташкилотларининг декабрь ойи II ярми учун 35 фоиз буджет ташкилотларининг иш ҳақлари молиялаштириб берилиши таъминланди.

Иш ҳақини тўлаш жараёнида "UzASBO-2"  тизимининг бир маромда ишлаши учун мутахассислар томонидан мониторинг олиб борилмоқда ва иш ҳақини белгиланган муддатларда (5 иш кунида) молиялаштириб бериш юзасидан зарурий чоралар кўрилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1