1

Саудия Арабистони компаниялари «Сирдарё – Бахт» айланма йўлини қуриш имкониятларини ўрганмоқда

ИҚТИСОДИЁТ 08.01.2024, 10:01
Саудия Арабистони компаниялари «Сирдарё – Бахт» айланма йўлини қуриш имкониятларини ўрганмоқда

Ўзбекистон Автомобиль йўллари қўмитасида Саудия Арабистонининг «AL BAWAN» ва «SAJCO» компаниялари вакилларидан иборат делегация билан учрашув бўлиб ўтди. 

Қўмита маълумотига кўра, учрашувда Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилиш истагида бўлган хорижий компания вакиллари ўз фаолият йўналиши ҳақида маълумот берди. Қайд этиш керакки, йўл қурилиши соҳасида фаолият олиб борувчи ҳар иккала компания молия, йўл қурилишини лойиҳалаштириш, асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш, сув тўғонлари, касалхона ва аэропорт қурилиши каби бир қанча йўналишлар бўйича халқаро лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.

Автомобиль йўллари қўмитасига ташрифнинг асосий мақсади «Тошкент — Термиз» йўналишидаги М39 автомобиль йўлининг умумий узунлиги 38 км бўлган «Сирдарё — Бахт» айланма йўлини қуриш бўйича музокаралар олиб боришдан иборат бўлиб, ҳар икки томон ушбу лойиҳани амалга ошириш бўйича ўз таклиф ва фикрларини ўртага ташлади.

Мулоқот жараёнида ушбу лойиҳани амалга ошириш учун маҳаллий инфратузилмани ўрганиш ҳамда йўлнинг неча тасмали бўлиши ва тезлик миқдорини белгилаш муҳим экани таъкидланди.

Саудия компаниялари мутасаддилари Сирдарё вилоятига жўнаб кетди. Сирдарёга ташриф давомида «Тошкент - Термиз» йўналишидаги М39 автомобиль йўлининг умумий узунлиги 38 км бўлган «Сирдарё - Бахт» айланма йўлини қуриш учун маҳаллий инфратузилма ўрганилмоқда.

Саудия Арабистонининг «AL BAWAN» йирик қурилиш компанияси ўз фаолиятини 1991 йилдан бошлаган ва 250 дан ортиқ катта лойиҳаларни амалга оширган. Компания 10 мингдан ортиқ ишчига эга.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1