1

Жисмоний шахслар ер солиғи базавий ставкалари ўзгарди

ИҚТИСОДИЁТ 08.01.2024, 10:40
Жисмоний шахслар ер солиғи базавий ставкалари ўзгарди

Жисмоний шахслар учун ер солиғининг базавий ставкалари 12 фоизга индексация қилинди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар шунингдек, туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашларининг иқтисодий ривожланишга қараб, камайтирувчи ва оширувчи коеффициентларни қўллаш ҳуқуқини сақланиб қолинди.

Жорий солиқ даври учун солиқ ставкалари ҳар йили 10 январгача (илгари 31 декабргача) халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари жойлашган ердаги солиқ органларига тақдим этилади.

2024 йилда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлардан (уй-жой фондининг кўчмас мулк обектлари эгаллаб турган ерлар) олинадиган солиқ миқдори 2023-йил учун ҳисобланган солиқ суммасининг 1,3 бараваридан ошмаслиги лозим.

Солиқ кодексининг 434-моддасига аниқлик киритилди, унга кўра кўп квартирали уйлар эгаллаган ва кўп квартирали уйлар мулкдорларига умумий фойдаланиш (нотижорат мақсадларда) учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилган кўп квартирали уйларга туташ ер участкалари солиқ солиш обекти бўлмайди. 

Жисмоний шахсларга қишлоқ хўжалиги мақсадларида, шунингдек, деҳқон хўжалиги юритиш учун берилган ер участкаларига солиқ солиш тартиби ва ставкалари ўзгаришсиз қолди.

Солиқ органлари тўлов хабарномаларини фақатгина қоғоз кўринишида, солиқ тўловчига имзо қўйдириб эмас, балки мавжуд бўлган тақдирда, солиқ тўловчининг шахсий кабинетига электрон тарзда, солиқ тўловчининг номига расмийлашгирилган уяли телефон рақамига ва солиқ органларининг махсус мобил иловасига СМС-хабарнома тарзида, шунингдек тўлов хабарномаси олинганлиги фактини ва олинган санани тасдиқловчи бошқа усулларда етказиши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1