ДХХ Самарқанд вилояти Бошқармаси, вилоят ИИБ ҳамда ИЖҚК Департаменти вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди. Унда Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1989 йилда туғилган С.С. маҳаллий фуқарони “Ўзбекистон-Туркия-Қатар-Никарагуа-Мексика” йўналиши орқали АҚШга юбориш эвазига ундан 18 минг АҚШ доллари талаб қилиб, дастлаб зарурий ҳужжатларни расмийлаштириш эвазига келишилган пулдан 9 минг АҚШ долларини олаётган вақтида қўлга олинди.
Юқоридаги ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.