1

Юзинчи усул

МУТОЛАА 14.01.2024, 23:00
Юзинчи усул

Ривоят қиладиларки, бир замонлар кучли бир полвон яшарди. Кунларнинг бирида бир ёш йигит ўша полвонга шогирд тушгани келди. “Устоз, сизга жуда ҳавас қиламан, полвонлик касбини менга ўргатинг, сиз йиқитишнинг тўқсон тўққиз усулини билар экансиз!” Полвон уни шогирдликка олди. Унга кураш тушишнинг 99 усулини ўргатди. Шогирд шундан сўнг ушбу усулларни қўллаб, атроф-жавонибдаги барча полвонларнинг курагини ерга теккизди.

Ёш полвоннинг обрўйи кундан кунга ошиб бораверди. Хуллас, у устозидан бўлак ҳамма полвонларни мағлуб этди. Охири унга кураш сирларини ўргатган устозни ҳам беллашувга  чорлади. Бу пайтда устоз анча ёшга бориб қолганди. Шогирд кекса устозини бемалол мағлуб этишига кўзи етарди.

Ниҳоят кураш бошланди. Ҳамма шогирднинг бу қилмишини қоралар, кекса устозга раҳми келарди. Аммо кутилмаганда, устоз номаълум бир услубни қўллаб, навқирон шогирдни ерга босди.

Ҳамма ҳайрон. Шогирд ҳам хижолатдан қизариб: “устоз, ахир менга курашнинг 99 сирини сирин ўргатгандингиз, шу усуллар билан ҳамма рақибларимни мағлуб этиб келгандим-ку?” деб сўради. Устоз “аслида рақибни мағлуб  этишнинг юзта усулини билардим, қачондир шундай ҳолат юз бериши билиб, битта усулни ўзим учун сақлаб қолгандим, адашмаган эканман” дея жавоб қайтарди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1