1

2023 йилда давлат бюджети даромадларининг ўсиши кескин секинлашган

ИҚТИСОДИЁТ 18.01.2024, 19:00
2023 йилда давлат бюджети даромадларининг ўсиши кескин секинлашган

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2023 йил якунлари бўйича даромадлар ижроси дастлабки маълумотларини  эълон қилди. 

 

Унга кўра, 2023 йилда давлат бюджети даромадлари 231,7 трлн.сўмни ташкил этган. 

"Бу 2022 йил кўрсаткичларидан 14,8%га кўп холос. Яъни, бюджет даромадлариниинг ўсиши ЯИМ номинал ўсишидан анча ортда қолган. Солиштириш учун 2022 йилда бюджет даромадлари 22,5%га ўсган эди", - дейди bakiroo маълумот таҳлил қилар экан.

Иқтисодчининг шарҳига кўра, даромадлар таркибида айланмадан олинадиган солиқлардан тушумлар 4,0%га қисқарган бўлса, фойда солиғидан тушумлар инфляциядан паст, 8,5% даражасида ўсган холос. Энг асосий солиқ ҚҚСдан тушумлар 10,9%га ўсган (2022 йилда 35,9%лик ўсиш юз берган). Бир сўз билан айтганда, сон саноқсиз, самарасиз ва яқин дўстларга тақдим этилаётган солиқ имтиёзларининг салбий таъсири яққол натижа кўрсата бошлаган.

Энг катта ўсиш божхона божларидан (68,5%га) тушумларда кузатилган. Импортнинг кескин ўсиши бож тушумларини ошишига туртки берган. Юқори суръатда индексация қилиб келинаётган ер солиғидан тушумлар 30,2%га, мулк солиғидан тушумлар 27,5%га ўсган.

"Қайд этиш керакки, бу фақат давлат бюджети маълумотлариниинг даромадлар қисми холос (харажатлар қисми дастлабки маълумотлари энди тақдим этилса керак).  Консолидациялашган бюджетнинг 2023 йил 9 ойлик якунлари ҳалигача очиқлангани йўқ", дейди мутахассис.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1