1

Шавкат Мирзиёев Ипак йўли фонди раиси билан учрашди

СИЁСАТ 25.01.2024, 12:45
Шавкат Мирзиёев Ипак йўли фонди раиси билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Шэньчжэнь шаҳридаги тадбирлар доирасида Ипак йўли фонди раиси Чжу Цзюнь билан учрашув ўтказди.

Фонд 2014 йилда Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин ташаббуси билан “Бир макон, бир йўл” лойиҳаси доирасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган.

Учрашувда саноат кооперацияси ва инфратузилмани ривожлантиришни молиявий қўллаб-қувватлаш учун фонд билан биргаликда яратилган инвестиция платформаси имкониятларини фаол ишга солиш орқали истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш борасидаги режалар кўриб чиқилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1