1

Дзюдо: Дилшод Баратов ва Диёра Келдиёрова Гран-при турнирида олтин медални қўлга киритди (видео)

СПОРТ 27.01.2024, 14:46
Дзюдо: Дилшод Баратов ва Диёра Келдиёрова Гран-при турнирида олтин медални қўлга киритди (видео)

Айни вақтда Португалияда дзюдо бўйича Гран-при турнирининг финал баҳслари ўтказилмоқда. 

-60 кг вазн тоифасида дзюдочимиз Дилшод Баратов финалда Панамерика чемпионати совриндори бразилиялик Мишел Августо билан кураш олиб борди. Якунда ҳамюртимиз ғалаба қозониб, олтин медални қўлга киритди.

-52 кг вазн тоифасида дзюдочимиз Диёра Келдиёрава финалда Европа чемпионати совриндори венгриялик Рика Пупп рақиблик қилди.

Якунда Диёра Келдиёрава рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади ва олтин медални қўлга киритди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1