1

Нодирбек Абдусатторов "Tata Steel Chess-2024" мусобақасида 3-ўринни эгаллади

СПОРТ 29.01.2024, 17:06
Нодирбек Абдусатторов "Tata Steel Chess-2024" мусобақасида 3-ўринни эгаллади

Нидерландияда бўлиб ўтган "Tata Steel Chess-2024" мусобақаси ўз якунига етди. Мусобақанинг 13-тур ўйинларидан кейин ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов германиялик Александр Донченкони мағлубиятга учратиб, очколари сонини 8,5 тага етказиб олганди.

Бир йўла 4 нафар шахматчи 8,5 очко тўплагани сабабли ғолиб тай-брекда аниқланадиган бўлди. Қўшимча партияларда Нодирбек Абдусатторов, Аниш Гири, Гукеш ва Йи Вей иштирок этди.

Қуръага кўра, Нодирбек хитойлик Йи Вей билан тўқнаш келди ва 0,5 : 1,5 ҳисобларида имкониятни бой бериб қўйди. Шу тариқа у учинчи ўрин билан кифояланди.

Якунда финал баҳсида Гукешни таслим этган Йи Вей нуфузли мусобақа ғолиби бўлди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1