1

Ўзбекистонлик спортчида допинг аниқлангани сабаб 4 йилга мусобақалардан четлатилди

СПОРТ 01.02.2024, 17:32
Ўзбекистонлик спортчида допинг аниқлангани сабаб 4 йилга мусобақалардан четлатилди

2023 йил август ойида Олмата шаҳрида ўтказилган Армрестлинг бўйича жаҳон чемпионати вақтида ўзбекистонлик Аброр Рустамовдан олинган допинг синамасида спортда тақиқланган Станозолол метаболити ҳамда дегидрохлорометил-тестостерон тақиқланган моддалари аниқланган.

Спортчининг анализида тақиқланган модда борлиги бўйича спортчи огоҳлантирилган, лекин спортчи ва унинг вакиллари томонидан жавоб бўлмаганлиги сабабли Жаҳон армрестлинг федерацияси қарорига кўра бундай ҳаракатсизлик спортчининг бу ижобий допинг натижасини қабул қилиши деб тушунилиб, унга нисбатан 4 йил муддатга дисквалификация жазо чораси қўлланилди. Бу вақт давомида А.Рустамов белгиланган муддат давомида терма жамоа сафида ўқув-машғулот йиғинлари, ҳар қандай турдаги спорт мусобақаларида иштирок этиши тақиқланади.

Маълумот учун айтиб ўтмоқчимиз, агар бундай ҳолатларда спортчилар огоҳлантирилишига  қарамай терма жамоа сафида йиғинларга жалб қилинса ёки ички чемпионатларда иштирок этадиган бўлса дисквалификация муддати узайтирилиши ҳаттоки умрбод спортдан четлатиш жазо чораси қўлланилиши мумкин.

Таъкидлаш лозим, Станозолол метаболити ҳамда дегидрохлорометил-тестостерон тақиқланган рўйхатнинг  С1 «анаболик агентлар» гуруҳига киради. Бу гуруҳга кирувчи дори воситалари доимий яни мусобақа даврида ва мусобақадан ташқари вақтда ҳам тақиқланган. Ушбу гуруҳга кирувчи дори воситалари кўпинча спортчилар томонидан мақсадли равишда фойдаланилади. Станозолол метаболити Бутунжаҳон антидопинг агентлиги томонидан 2014 йилда спортда тақиқланган модда сифатида қайд этилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1