1

Жалолиддин Машарипов Грециянинг “Пансерраикос” клуби билан шартномани бекор қилди

СПОРТ 02.02.2024, 15:03
Жалолиддин Машарипов Грециянинг “Пансерраикос” клуби билан шартномани бекор қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг етакчи футболчиларидан бири Жалолиддин Машарипов Грециянинг “Пансерраикос” клуби билан ўзаро келишувига кўра шартномани бекор қилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берган.

Маълум қилинишича, Машарипов “Пансерраикос”да жами 8 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та ассист муаллифига айланган. 30 ёшли футболчи фаолиятини  Ўзбекистонда давом эттириши мумкинлиги айтилмоқда. 

Маълумот учун, Жалолиддин Машариповнинг “Transfermarkt”га кўра нархи 1,5 миллион еврони ташкил этади. У фаолияти давомида БААнинг “Шабаб Ал-Аҳли” ва Саудиянинг “Ал-Наср” каби клубларида тўп тепган. Ҳозирда футболчи Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида Осиё кубогида иштирок этмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1