1

Осиё Кубоги: Эрон Япония устидан иродали ғалаба қозониб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди

СПОРТ 03.02.2024, 19:27
Осиё Кубоги: Эрон Япония устидан иродали ғалаба қозониб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди

3 февраль куни футбол бўйича Осиё Кубогининг чорак финалдан ўрин олган Эрон ва Япония ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди.

Учрашувнинг 28-дақиқасида Ҳидемаса Морита японларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимда эса эронликлар мувозанатни тиклади. 55-дақиқада Муҳаммад Моҳеби ажойиб рейд билан юриш қилиб, дарвозани ишғол қилди.

Ўйин охирида эса ҳакам Япония дарвозаси томон пенальти белгилади. Алиризо Жаҳонбахш эса ушбу пенальтини голга айлантириб, жамоасининг ярим финалга чиқишини таъминлади.

Эрон ярим финалда Қатар — Ўзбекистон ўйини ғолибига қарши баҳс олиб боради.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1