1

Маҳмуд Мурадовнинг россиялик рақибига қарши жангида кутилмаган ҳолат юз берди(видео)

СПОРТ 04.02.2024, 11:50
Маҳмуд Мурадовнинг россиялик рақибига қарши жангида кутилмаган ҳолат юз берди(видео)

Мурадов бугун россиялик Алиасхаб Хизриев билан жанг қилди ва илк раундда кўзидан жароҳат олиши оқибатида жанг ўтказилмаган деб топилди.

Тез тиббий ёрдам машинасида кетаётган Маҳмуд  ҳаммаси жойида эканини айтди. 

"Фақат кўзимда муаммо бор. Уни оча олмаяпман. Ҳозир шифохонага кетяпмиз.

Алҳамдулиллаҳ, демак, шундай бўлиши керак бўлган экан. Мен тайёр эдим, кўп меҳнат қилдим. 

Барчангизга қўллаб-қувватлов учун раҳмат айтмоқчиман. Ҳаммаси яхши бўлади, Худо хоҳласа. Ҳозир шифохонага кетяпмиз, ўша ерда кўзимга нима бўлганини билиб оламиз. Афсуски, шундай бўлиши керак бўлган экан", - деди Маҳмуд Мурадов.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1