1

Севимли Мексика сериалининг қаҳрамони вафот этди

МАДАНИЯТ 12.02.2024, 16:58
Севимли Мексика сериалининг қаҳрамони вафот этди

9 февраль куни мексикалик актриса ва қўшиқчи Рената Флореснинг вафот этди. 74 ёшлик актриса умрининг сўнгги йилларида оғир касаллик билан курашгани айтилмоқда. 

Кўпгина ўзбек томошабинлари Флоресни "Ёввойи атиргул" сериалидаги хизматкор Леополдина роли билан эслашади. Айтишларича, юлдузнинг ўлимига саратон касаллиги сабаб бўлган.

Рената Флорес 2013 йилда кутилмаганда кино саҳнасидан ғойиб бўлади. 2020 йилда актриса уй-жойсиз қолгани маълум бўлди. 

Бу хабар Мексика оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилган ва жамоатчиликнинг кескин реакциясига сабаб бўлган. Муҳокамалар сабаб Флоресни қариялар уйига жойлаштирилади. Актриса ҳаётининг сўнгги йилларини ушба масканда ўтказди.

Рената Флорес 1949 йилда Мехико шаҳрида туғилган. Шоу-бизнесдаги фаолиятини 1964 йилда рок-н-ролл ижрочиси сифатида бошлаган. Олтмишинчи йилларнинг охирида Рената филмларда рол ўйнай бошлади.

Флорес "Ёввойи гул" телесериалидаги Линарес саройининг катта хизматкори ролидан кейин бутун дунё бўйлаб шуҳрат қозонди. Кўп қисмли фильм 1987–1988 йилларда телевидениеда намойиш этилган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1