1

Мукаррама Турғунбоева ҳақида фильм суратга олинди

МАДАНИЯТ 26.02.2024, 18:53
Мукаррама Турғунбоева ҳақида фильм суратга олинди

Халқ артисти Мукаррама Турғунбоева ҳақидаги ҳужжатли фильмининг суратга олиш ишлари якунланди.

Кинематография агентлиги буюртмасига биноан "Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси" томонидан “Ўзбек санъати дарғалари” туркуми остида “Мукаррама Турғунбоева” номли ҳужжатли  фильмнинг монтаж ва овозлаштириш ишларини ниҳоясига етди.

Ижодий гуруҳ ҳозирда фильмнинг монтаж ва овозлаштириш ишларини ниҳоясига етказди.  

Фильмда Мукаррама Турғунбоевани яқиндан таниган, у билан кўп йиллар ёнма-ён туриб халқ хизматида бўлган шогирдлари устозларининг ҳаёт йўли ва ижоди ҳақида интервьюлари жой олган. Уларнинг устозлари ҳақидаги хотиралари, ретродан ўринли фойдаланилгани фильмни ҳиссиётларга бой, жонли ва таъсирли чиқишига катта ҳисса қўшган.  

Фильмнинг сценарий муаллифи ва режиссёр Илҳом Ҳайдаров, оператор Самижон Суннатиллоев, овоз режиссёри Абдуқаҳҳор Каримов, муҳаррир Камола Йўлдошева, фильм директори Акромали Абдуллаев.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1