1

Туркияда қидирувдаги ўзбекистонлик эркак ушланди

ДУНЁ 28.02.2024, 10:30
Туркияда қидирувдаги ўзбекистонлик эркак ушланди

Туркиянинг Истанбул шаҳрида жиноят қилганликда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик ушланди. Бу ҳақда Бош консулхона хабар берди. 

Хабарга кўра, у Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида қўлга олинган. 1979 йилда туғилган З.Ф. гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятларни содир этганликда айбланиб, Ички ишлар вазирлиги томонидан қидирувда бўлган.

Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Истанбул шаҳридаги Бош консулхонага ёки Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилиш сўралган. Жиноят учун жазонинг муқаррарлигини таъминлаш мақсадида Туркия ҳудудида ҳамкорликдаги тадбирлар тизимли равишда давом эттирилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1