1

Қозоғистонда ўзбек аёлининг ваҳшийларча ўлдирилиши тафсилотлари маълум қилинди

ДУНЁ 28.02.2024, 14:50
Қозоғистонда ўзбек аёлининг ваҳшийларча ўлдирилиши тафсилотлари маълум қилинди

Чимкентда ёш аёлнинг шов-шувли ўлдирилиши бўйича ҳукм чиқарилди, деб хабар беради Zakon.kz.

Чимкентдаги ижарага олинган хонадонлардан бирида 2023 йил июль ойида содир бўлган даҳшатли жиноятнинг янги тафсилотлари маълум бўлди. Судда аниқланишича, ўзбекистонлик аёлни эркак кроссовка боғичлари билан бўғиб ўлдирган.

Жиноий ишлар бўйича Чимкент шаҳар туманлараро ихтисослаштирилган судида иш бир неча ой давомида очиқ кўриб чиқилди. Қотил 29 ёшли Жетисой туманида яшовчи ишсиз йигит. Маълум бўлишича, у Чимкентга пул топиш мақсадида кўчиб келган. Марҳума ҳам Ўзбекистондан ишлаш учун келган.

Жиноят прокуратураси ходимлари ўша куни марҳум ва судланувчи ўртасида телефон орқали низо келиб чиққанини аниқлаган.

Судда айбланувчи ўз айбини тўлиқ тан олган ва авф сўраган.

“29 июнь куни судланувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси билан учрашув ҳақида аввалдан келишиб олган.Улар Чимкент шаҳридаги хонадонларнинг бирида учрашган. Ихтиёрий жинсий алоқадан сўнг жанжал бошлаган. Жанжанлга судланувчининг ушбу хонадондан уяли телефонини топа олмагани сабаб бўлган. Натижада судланувчи кроссовка шнурини олиб, жабрланувчининг бўйнидан буғган. Судланувчининг қилмишлари Жиноят прокуратураси томонидан 99-модда — қотиллик билан таснифланган.Суд мажлисида унинг қилмишлари тўғри квалификация қилинганлиги аниқланди”, — деган Чимкент шаҳар Жиноят ишлари бўйича кенгаши судяси Сирим Яхшилиқов. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1