1

"Дунёда "Барселона"ни Мессичалик севадиган футболчи йўқ"

СПОРТ 29.02.2024, 20:28
"Дунёда "Барселона"ни Мессичалик севадиган футболчи йўқ"

"Манчестер Юнайтед", "Реал" ва "Милан" клубларининг собиқ ярим ҳимоячиси, ҳозирда "Интер Маями"нинг ҳам эгаси Девид Бекхем жамоа ҳужумчи Лионел Месси ҳақида гапирди, дея хабар бермоқда Zamon.uz.

“Мен Мессининг фаолиятидан кейин Маямида яшашини истардим. Лекин, Лео менга фақат "Камп Ноу" яқинида яшаш ҳақида ўйлашини айтди. "Барселона"ни у қадар севадиган футболчи йўқ. Унинг оёғида ва ҳатто у ичадиган сув идишида "Барселона" логотипи бор, бу унинг клубга бўлган кучли муҳаббатини ифодалайди", - деди Бекхем.

Эслатиб ўтамиз, Месси 2023 йил июлидан буён “Интер Маями”да ўйнаб келмоқда. Ўтган мавсумда форвард МЛС клуби сафида барча турнирлар доирасида 14 та ўйин ўтказиб, 11 та гол урди ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1