1

Дониёр Комилов "Ўзбекнефтгаз" "заправка"лари эгасига айланди

ЖАМИЯТ 01.03.2024, 17:57
Дониёр Комилов "Ўзбекнефтгаз" "заправка"лари эгасига айланди

Davletovuz телеграм канали "Ўзбекнефтгаз" АЖ тасарруфидаги "UNG Petro" МЧЖнинг 100% улуши ягона таъсисчи — Комилов Даниёр Абдулазизович эгалигидаги "PETROLEUM TECHNOLOGY GROUP" МЧЖга ўтканлигини исботловчи ҳужжатни эълон қилди.  "UNG Petro" МЧЖ қарашли 78 та "заправка" мавжуд.

Д.Комилов Давлат хавфсизлик хизматининг собиқ биносини сотиб олган "METROPOL GROUP" МЧЖнинг ҳам ягона таъсисчиси ҳисобланади.

Давлат активларини бошқариш агентлиги 2023 йил май ойида "UNG Petro" МЧЖ хусусийлаштирилишини эълон қилган эди.

Иқтисодчи Отабек Бакиров Давактив Ўзбекистондаги энг йирик "заправка" тармоғини яна ими-жимида, ёпиқ кабинетларда танланган "эгасига" топшириб қўя қолганини танқид остига олди. 

"Сопини ўзидан чиқариб қўйишмаган бўлишганида, қанақадир «гўзаллик конкурси» ўтказишган ёки икки қатор очиқ ахборот беришган бўлишарди.

Эниданам, бўйиданам, остиданам, устиданам таланаётган «Ўзбекнефтегаз»ни МЧЖга айлантириб, тугатиб юборишса керак. Яна нимаси қолди ўзи?", дея таъкидлаган иқтисодчи.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1