Чим устида хоккей спорт тури бўйича ўтказилган Марказий Осиё чемпионати бугун ниҳоясига етди.
Ўрта Осиёда ягона бўлган Андижондаги майдонда бўлиб ўтган мусобақа натижаларига кўра аёллар ўртасида:
1-ўринни Қозоғистон жамоаси, 2-ўринни Ўзбекистон жамоаси, 3-ўринни эса Тожикистон спортчилари эгаллади.
Эркаклар ўртасида: 1-ўрин Ўзбекистон, 2-ўрин Тожикистон, 3-ўрин эса Қозоғистон спортчиларига насиб этди.