1

Каттақўрғонда раҳбар ярим млрдлик имтиёзли кредитни "еб" қўйди

ЖИНОЯТ 06.03.2024, 23:09
Каттақўрғонда раҳбар ярим млрдлик имтиёзли кредитни "еб" қўйди

Каттақўрғон шаҳарида 500 млн сўм имтиёзли кредитни ўзлаштирган МЧЖ раҳбари аниқланди. Бу ҳақида Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент маълум қилди.

Департаментнинг Каттақўрғон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда  “A.Z.” МЧЖ рахбари Н.Б. ҳудуддаги 15 та хонадонда оилавий тадбиркорликни ташкил этиш ҳамда уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида тижорат банки филиалидан ажратилган 500 млн сўм имтиёзли кредит маблағлари эвазига харид қилинган ускуна ва хом-ашёларни бошқа шахсларга сотиб юборгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1