1

Ўзбекистон элчиси Эроннинг Язд устони губернатори Меҳран Фатеми билан учрашув ўтказди

СИЁСАТ 12.03.2024, 09:23
Ўзбекистон элчиси Эроннинг Язд устони губернатори Меҳран Фатеми билан учрашув ўтказди

 

Ўзбекистон элчиси Фариддин Насриев Эроннинг Язд устони (вилояти) губернатори Меҳран Фатеми билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА .

Мулоқот чоғида икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий, инвестициявий, туризм ва маданий-гуманитар алоқаларни янги босқичга кўтариш ҳамда ҳудудлараро ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Язд устони губернатори Ўзбекистон Президентининг Теҳронга бўлиб ўтган расмий ташрифини тарихий дея баҳолади ва икки мамлакат раҳбарлари ўртасидаги доимий мулоқотлар мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш йўлида муҳим омил бўлаётганини таъкидлади.

Меҳран Фатеми, шунингдек, ҳудудлараро ҳамкорлик доирасида Язд ва Хоразм вилоятлари ўртасида биродарлик муносабатларини ўрнатишга қизиқиш билдирди.

Томонлар мазкур йўналишдаги вазифаларни бошлаш мақсадида галдаги тадбирлар режаси тўғрисида ҳам фикр алмашилдилар.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1