Куни кеча Осиё майдонларида ЖЧ-2026 иккинчи саралаш босқич 3-тури доирасидаги учрашувлари ўтказилди.
E гуруҳидан ўрин олган Гонг Конг-Ўзбекистон учрашувида Сречко Катанец шогирдлари 0-2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Элдор Шомуродов ва Рустам Ашурматов голлари миллий жамоадаги ишончли ғалабани таъминлади – 2:0.
Шу тариқа, Ўзбекистон 3 ўйинда 7 очко жамғариб, пешқадамга айланиб оладиган эди.
Ушбу учрашувдан сўнг Эрон-Туркманистон бахси бошланди. Унда форслар рақиб дарвозасига жавобсиз бешта тўп киритишни уддалади. Шу тариқа, Амир Ғалинои шогирдлари тўплар нисбати эвазига гуруҳ пешқадамига айланди. 7 очко жамғарган Эрон уч ўйинда 10 та тўп киритиб, 2 та гол ўтказиб юборган бўлса, худди шунча очко жамғарган Ўзбекистон эса 7 та гол уриб, 3 та гол ўтказиб юборди.
Эслатиб ўтамиз 26 март куни ҳудди шу терма жамоалар 4-тур доирасида жавоб учрашувларини ўтказадилар.