1

Андижонда электр корхонаси муҳандислари қўлга олинди

ЖИНОЯТ 30.03.2024, 23:54
Андижонда электр корхонаси муҳандислари қўлга олинди

Асака тумани ЭТК муҳандиси Ф.Я. фуқаро Ф.Т.нинг янги ташкил этган ёғоч маҳсулотларига қайта ишлов бериш цехини 105 млн сўм эвазига юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида электр тармоғига улаб беришини ваъда қилиб, ушбу пуллар ҳисобидан 85 млн сўмни олган вақтида ушланган. Бу ҳақда иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти хабар қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбирда Андижон вилояти ЭТК муҳандиси Ж.Ю. Асака тумани ЭТК муҳандиси Ф.Я.дан 85 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.  

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1