1

Фарғонада ноқонуний йўл билан тамаки маҳсулотларини олиб кираётган шахслар ушланди

ЖИНОЯТ 01.04.2024, 14:19
Фарғонада ноқонуний йўл билан тамаки маҳсулотларини олиб кираётган шахслар ушланди

Фарғонада четдан ноқонуний равишда тамаки маҳсулотларини олиб кираётган икки фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда Фарғона вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати darakchi.uz ga хабар берди.

Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари вилоят ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида “Фарғона-Қўқон” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро бошқарувидаги “Кобальт” русумли автотранспорт воситаси Олтиариқ тумани ҳудудида тўхтатилиб кўздан кечирилганда, автомашина салони ва юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган, Ўзбекистон Республикасининг акциз маркалари ҳамда рақамли маркировка кодлари билан маркаланмаган умумий қиймати 60 млн. сўмлик 4000 қути тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланган.

Яна бир шунга ўхшаш ҳолатда ҳам “Марғилон-Қўқон” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро бошқарувидаги “Кобальт” русумли автотранспорт воситаси тезкор кузатувга олиниб, Қўқон шаҳри ҳудудида белгиланган тартибда тўхтатилиб  холислар иштирокида кўздан кечирилганда, автомашина салони ва юкхонасида яна дастлабки умумий қиймати 53 млн. сўмлик 3500 қути тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1