1

Учтепа туманида истеъмолга яроқсиз товуқ гўштини сотмоқчи бўлганлар қўлга олинди

ЖИНОЯТ 02.04.2024, 17:20
Учтепа туманида истеъмолга яроқсиз товуқ гўштини сотмоқчи бўлганлар қўлга олинди

Учтепа туманида хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товуқ гўштини муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Прокуратура Департаменти хабар берди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан туман солиқ инспекцияси ҳамда ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган текширувда фуқаролар Ш.К., Ж.М., Ж.А. ва бошқалар тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан “Хамдўст” МФЙ ҳудудидаги бинода товуқ гўштини қайта ишлаш цехини ташкил этиб, хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган 4 674 кг. товуқ гўштини ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганликлари аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1