1

Тошкентдаги савдо растасида ёнғин чиқди

ЖАМИЯТ 11.04.2024, 14:29
Тошкентдаги савдо растасида ёнғин чиқди

Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Яшнобод туманида содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, 10 апрель куни Яшнобод тумани “Янгиқўрғон” МФЙ, Толариқ кўчасида жойлашган очиқ павильон тарзида жиҳозланган савдо растасида 30 квадрат метр майдондаги эски буюмлар ёнган.

Тошкент шаҳар ФВБга 22:55 да хабар келиб тушиб, айтилган манзилга ёнғин қутқарув бўлинмалари соат 23:00 да етиб борган ва соат 23:09 да ёнғин ўчирилган.

Ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳат олганлар йўқ, — дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1