1

Мактабда ўқувчиларнинг қўлига игна ва "саморез" санчиб жазолаш ҳолатини Омбудсман назоратга олди

ЖИНОЯТ 16.04.2024, 15:13
Мактабда ўқувчиларнинг қўлига игна ва "саморез" санчиб жазолаш ҳолатини Омбудсман назоратга олди

Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги 277- мактабда ўқитувчи хато қилган ўқувчиларини жазолашда шафқатсизлик қилиб, уларнинг қўлига игна ва “саморез” санчиб келгани ҳақида хабар берилганди.  Бу ҳолатга Болалар Омбудсмани расмий изоҳ берди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 16 апрель куни Тошкент шаҳри Сергели тумани, 277-ўрта таблим мактаби 1-“Е” синф ўқувчиларининг 15 нафар ота-онаси мазкур мактаб директорига 1-“Е” синф раҳбари С.Р. (аёл) устидан шикоят қилган.

Мурожаатда ота-оналар синф раҳбари С.Р. ўқувчилар қўлига “саморез” ва игналар санчиб, турли жароҳатлар етказгани, гўёки шундай усулда болаларни тарбиялашга уринганини билдирган. 1-“Е” синф раҳбари С.Р. болаларга нисбатан шундай номақбул ҳаракатларни содир этгани юзасидан ўқитувчи билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган. 

Ҳозирда ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1