1

Дубайни ҳам сув босди (видео)

ДУНЁ 16.04.2024, 22:23
Дубайни ҳам сув босди (видео)

Дубайда кучли ёмғир ёғиб, шаҳарни сув босишига олиб келди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ ёзмоқда.

“Дубайда кучли ёмғир ёғди”, дейилади мақолада. Шунингдек, фавқулодда вазиятларни бошқариш миллий агентлиги маҳаллий аҳолини об-ҳаво шароити туфайли уйда қолишга чақирган.

Баъзи йўллар сув тошқини туфайли ёпилган ва Дубай аэропортида 17 та рейс бошқа йўналтирилган ёки кечиктирилган. Онпассив метро бекати сув остида қолди. БАА футбол ассоциацияси 16 апрелга белгиланган барча ўйинлар бекор қилинишини эълон қилди. Метро ва савдо дўконлари ҳам сув билан тўлган.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1