1

Қирғиз-ўзбек чегарасида яна бир махфий туннел топилди

ЖИНОЯТ 18.04.2024, 09:23
Қирғиз-ўзбек чегарасида яна бир махфий туннел топилди

Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида яна бир ер ости йўли топилди, у орқали одамлар ва контрабанда товарлари Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний олиб ўтилган. Бу ҳақда Қирғизистон ИИВ хабар қилди.

Қайд этилишича, 5 апрель куни Ўш вилояти ИИБ ходимлари Қирғизистон чегарасини ноқонуний кесиб ўтган Ўзбекистон фуқароси 1984 йилда туғилган X.Б.ни қўлга олишган. Текширув давомида у Қирғизистонга икки давлатни боғлайдиган яширин туннел орқали қонуний чегарани четлаб ўтгани маълум бўлган.

Полиция Қирғизистон Жиноят кодексининг 168-моддаси "Ноқонуний миграцияни ташкил этиш, мигрантларни ноқонуний олиб кириш" моддаси бўйича жиноят иши очган.

12 апрелга ўтар кечаси Ноокен туманида маҳаллий фуқаро қўлга олинган. У Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасини ноқонуний кесиб ўтишни пул эвазига ташкил қилганликда гумонланмоқда.

Полиция маълумотларига кўра, қўлга олиш чоғида гумонланувчидан махсус белгили валюта ва тунги кўриш дурбинлари мусодара қилинган. Шунингдек, унинг уйидан дастлабки қиймати қарийб 30 минг долларга тенг 87 қути наркотик модда топилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1