1

Туркиядаги ўзбекистонликлар огоҳликка чақирилди

ДУНЁ 21.04.2024, 15:36
Теглар: Туркия, Фирибгарлик, ўзбекистонликлар
Туркиядаги ўзбекистонликлар огоҳликка чақирилди

Туркия ҳудудида бўлган ўзбекистонликлар огоҳликка  чақирилди. Бу ҳақда Истанбул Бошконсулхонаси хабар берди. 

Хабар берилишича, Туркия ҳудудида кенг тарқалаётган фирибгарликнинг навбатдаги турларидан бири:

  • онлайн савдо орқали берган буюртмани бекор қилгандан кейин ўзини адвокат деб суд, карго харажатларини ундириш;  
  • телефон орқали ўзини полиция ёки махсус кучлар ходими сифатида таништириб, сизнинг ҳисобингиздан хориждаги жиноий ёки террорчи гуруҳларга тўлов амалга оширилганлигини айтиб, асл жиноятчини ушлаш мақсадида янги бир ҳисоб рақамига пул ўтказиш.

Бундай фирибгарлар маълумотларни олиб фуқароларнинг ўзларига қарши ишлатиши, фирибгарлик ва ишонтиришда психологик воситалардан фойдаланиши юзасидан ҳаракат қилаётгани маълум бўлмоқда.  

“Ватандошларимиздан онлайн равишда берилган буюртмани бекор қилишда белгиланган тартибда (иаде) қайтариш, телефон орқали ўзини полиция, суд, махсус куч ходими деб таништирган шахсларга маълумот бермаслик, ўрнатилган тартибда чақиришларини талаб этишларини тавсия этиб қоламиз”, — дейилади хабарда.

Шарҳлар

Самарқандлик фирибгар Истанбулда ушланди

08.05.2024, 12:20

1979 йилда Самарқанд вилоятида туғилган  Рахимов Озод Садуллоевич Истанбул шаҳрининг Фатих туманида қўлга олинди. У  у фирибгарлик ва одам савдоси билан шуғулланганликда айбланмоқда.Бу ҳақида Бош...
Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини узди

03.05.2024, 14:22

Туркия Исроил билан савдо алоқаларини тўхтатди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги икки турк расмийсига асосланиб хабар бермоқда.Уларга кўра, 2 майдан бошлаб Анқара яҳудий давлатига барча экспорт ва...
Энди Туркияни сув босмоқда (видео)

01.05.2024, 16:06

Мамлакат пойтахтида ёққан кучли ёмғир сабаб Анқара кўчаларини сув босди. Бу ҳақда TRT haber маълум қилди.Бунинг оқибатида шаҳар транспорт тизими ва аэропорт ишида узилишлар кузатилган.“Йўллар...
Эрдўған Ироқ билан муносабатларда бурилиш нуқтаси борлигини маълум қилди

22.04.2024, 20:57

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Ироққа ташрифи ва унинг доирасида имзоланган келишувлар Туркия-Ироқ муносабатларида янги бурилиш нуқтаси бўлишига ишонч билдирди. Бу ҳақда давлат раҳбари Ироқ...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1