Қозоғистон синоптиклари 2024 йилнинг 25-27 апрель кунлари учун мамлакатда кутилаётган об-ҳаво маълумотларини тақдим этди. Мутахассисларнинг аниқлик киритишича, мамлакат аҳолиси ёмғир ва совуқ ҳавони бошдан кечиради.
Тарқатилган хабарга кўра, 25-27 апрель кунлари республиканинг жанубий ярмида ёмғир ёғади. Қозоғистоннинг шимоли-ғарбий қисмида фақат бир кун — 25 апрелда ёмғир ёғади. Шимоли-ғарбда кечаси ёмғир, қор ёғади.
“Совуқ фронт мамлакатнинг жанубий вилоятларига босқичма-босқич ўтади, бу ерда ҳаво ҳарорати кечаси 0+12 даражагача, кундузи эса +10+20° гача пасайиши кутилмоқда", - дейилади "Қазгидромет” РФБ матбуот хизмати хабарида.
Шимолий вилоятларда 25 апрель куни совуқнинг энг юқори чўққисига чиқиши кутилмоқда.